4 декабрнинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.
1. Ўзбекистонда йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарималар оширилди. Жарималар миқдори мамлакатда 1 декабрдан энг кам иш ҳақининг ошгани сабаб юқорилади.
2. 5 декабрь куни Тошкентда қор ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси -7 даражагача совиши кутилмоқда.
3. Муфтий қарори: ҳар бир туманда қорилар мусобақаси ўтказилсин! Мамлакат бўйлаб қорилар мусобақасини ўтказиш ташаббуси Президент Шавкат Мирзиёевга тегишли.
4. Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 0,45 сўмга ошди. Евронинг курси эса ўтган ҳафтага нисбатан 44,81 сўмга тушди.
5. «Пахтакор» Чемпионлар Лигасида ўйнайди. «Бунёдкор» Ўзбекистон Кубоги финалида «Локомотив»дан енгилди. Бу ўйин Темур Кападзе учун фаолиятидаги сўнггиси бўлди.
Изоҳ (0)