Бухоро шаҳар ИИБга Жондор туманида яшовчи Жамила Қўчқорова ариза билан мурожаат қилиб, ўзига тегишли Бухоро шаҳридаги хонадонидан баҳоси 1 700 000 сўмлик LG музлатгичи ҳамда 1 100 000 сўмлик LG телевизори ўғирлаб кетилганини билдирган. Бу ҳақда Бухоро вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар берди.
Ходимлар томонидан олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида аниқланишича, ушбу жиноятни Жамила Қўчқорованинг хонадонида ижарада яшаб келган Дилдора Ҳотамова амалга оширган.
1984 йилда туғилган, Тошкент шаҳри, Яшнобод туманида яшовчи Дилдора Ҳотамова бундан олдин ҳам фирибгарлик жиноятларини содир этганлиги учун судланган ва шу кунга қадар якка тартибдаги меҳнат фаолияти билан шуғулланиб келган.
Унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 1-қисми («ўғрилик») билан жиноят иши қўзғатилди.
Изоҳ (0)