Россия бош вазири Дмитрий Медведев мамлакат жанговар самолётларига Миср ҳарбий аэродромларидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи келишув лойиҳасини маъқуллади. Ҳужжат Ҳуқуқий маълумот порталида жойлаштирилди.
Келишув беш йил муддатга тузилиши ва келгусида яна узайтирилиши мумкин.
Россия мудофаа вазирлигига ТИВ билан биргаликда Миср томони билан музокаралар олиб бориш ва унинг якунлари бўйича ҳукумат номидан мазкур келишувни имзолаш топширилди.
Изоҳ (0)