Тошкентнинг «Локомотив» футбол клуби кетма-кет икки бор Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритди. «Бунёдкор» кучли учликка кира олмади, «Пахтакор» эса Чемпионлар Лигаси йўлланмаси учун курашда Қаршининг «Насаф» клубидан илғор бўла олмади.
«Championat.asia» нашри дастлабки тўрт ўринни эгаллаган жамоаларнинг ўзаро ўйинларидан келиб чиқиб, янги жадвал ҳосил қилди. Бунда Миржалол Қосимов бошқарувидаги «Бунёдкор» қолган етакчилардан устунроқ эканини кўриш мумкин. «Қалдирғочлар» вице-чемпион «Насаф»ни ҳар икки ўйинда ҳам таслим қилган Олий Лиганинг ягона жамоаси бўлишни уддалаган.
«Темирйўлчилар» эса марказий ўйинларда нафақат «Бунёдкор», балки «Пахтакор»дан ҳам яхшироқ бўла олмаган. «Локомотив» ўз майдонида рақибларини мағлуб этган бўлса-да, сафарда имкониятни бой берган. Қаршида бирйўла 2 та гол фарқи билан енгилган.
«Пахтакор»нинг бундаги тўплар нисбати Қаршидаги 0:4 дан кейин минусга кириб кетди. «Насаф» эса ўша ғалаба сабаб плюсда.
Аввалроқ Олий Лигада 12 та клуб қолса, дастлабки 6 ўринни эгаллаган жамоалар алоҳида чемпионлик учун кураш олиб бориши керак, деган фикр берилганди. Юқоридаги жадвал кўрсатиб турибдики, фақат марказий ўйинлар қолганида, жадвал кўриниши умуман бошқача бўлиши кетиши ҳам мумкин.
Изоҳ (0)