Анор егингиз келса-ю, лекин ошхонани унинг қип-қизил ёқутдек томчиларидан тозалаш сизга ёқмаётган бўлса, нима қилиш керак?
Чиройли усул
Анорнинг тепасидаги пўстини доналарини шикастламасдан эҳтиётлик билан кесинг. Айланасига кесик қилиб «тожини» олиш, кейин эса ортиқча қопламаларини қўл билан олиб ташлаш мумкин.
Пўчоғини оқ тўсиқчалари бўйлаб юқоридан пастга томон кесинг.
Шошилмасдан анорни очинг.
Кейин анор доналарини бармоқларингиз билан олишингиз мумкин. Агар сиз меваларни байрам дастурхонига чиройли қилиб тортишни хоҳласангиз, оқ қобиқчаларни бутунлай олиб ташланг ва «япроқлар»ни охиригача бир текис қилиб очинг.
2. «Уриш» усули
Анорни икки бўлак қилиб кесинг.
Бир бўлагини пўстини юқорига қилиб, идиш устида ушланг ва ҳамма доналари идиш ичига тўкилмагунча устига қошиқ билан ўринг. Анорни ушлаб турган қўлингиз қанча пастроқ бўлса, анор шарбатининг стол устига тушиш эҳтимоли шунча камроқ бўлади.
3. Сув ости усули
Бу усул анор доналарини бутун олишга ва ошхонани ифлос қилмасликка имкон беради, лекин олдинги икки усулга қараганда бироз кўпроқ вақт олади.
Биринчи усулдаги каби анорнинг «тожини» олиб ташланг. Чуқур идишга сув қуйинг. Унинг ичига мевани солинг ва уни бир неча қисмларга бўлинг. Кейин сувнинг ичида анорнинг доналарини ажратиб олинг.
Бу жараённи икки усул билан тамомлаш мумкин. Сувнинг ичидаги пўчоқларни олиб ташлайсиз ва кейин суюқликдан анор доналарини сузиб оласиз. Ёки идишнинг ичидагиларни дуршлаг орқали ўтказасиз, кейин эса чиқиндилардан тозалайсиз.
Манба: «Хитрости жизни»
Изоҳ (0)