Одам айнан ўзини қизиқтирган маълумотларни яхшироқ эслаб қолади. Масалан, агар сиз учун физика зерикарли бўлса, унда таъриф ва терминларни тушуниш ва эслаб қолиш учун анча вақт сарфлашга тўғри келади.
Ўзингиз яхши кўрмаган фандаги керакли маълумотни эсда сақлаш учун уни бир неча марта ўқиб чиқиш ва маъносини тушуниб олиш керак. Бирон-бир мавзуни қанча кўпроқ такрорласак, уни шунча яхшироқ эсда сақлашимиз бир неча бор исботланган.
Эсда сақлаш керак бўлган маълумотни бирма-бир кўриб чиқинг. Агар сизга формулани ёдлаш керак бўлса, унда албатта ундан фойдаланиш мисолини кўриб чиқинг ва маъносини тушуниб олинг.
Агар сизга бирон-бир матнни ўрганиш керак бўлса, у ҳолда унинг конспектини тузинг. Агар эсда сақлашда қандайдир саволлар пайдо бўлса, унда албатта уларнинг жавобини топинг.
Агар одам керакли маълумотларни ўзи мустақил излаб топса, мавзуни анча яхшироқ ўрганиш мумкин. Агар сизга реферат ёки дарсликдаги қайсидир сўзлар тушунарсиз бўлса, уларнинг маъносини қараб кўришдан эринманг, шунда эслаб қолиш осонроқ бўлади.
Сиз ниманидир қийинлик билан эслаб қолган пайтларингизни белгилаб қўйинг ва уларнинг устида ишланг. Ўзингизга унчалик катта бўлмаган шпаргалкалар қилинг. Лекин уларга ҳамма маълумотларни ёзиш шарт эмас, хотирани ўстириш учун умумий белгилар қўйиш ёки ёзувлар ёзиш фойдалироқ бўлади, миянгиз эса энг асосийсини ўзи эслаши керак.
Бирон-бир нарсани олинг ва 30 сония давомида диққат билан ундан кўзингизни олмасдан яхшилаб қаранг. Кейин, кўзингизни юмиб, кўрган нарсанинг кўринишини айтиб беринг. Агар баъзи қисмларини эслай олмасангиз, у нарсага яна бир марта қаранг ва хаёлингизда ўша нарсанинг кўринишини тўлиқ тасаввур қилмагунча қайта-қайта такрорланг.
Манба: Trendymen
Изоҳ (0)