2017 йилнинг 29 декабри ва 2018 йил 5 январида «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси Бангкокка қўшимча рейслар жорий этмоқда. Бу ҳақда 1News хабар берди.
Бундан ташқари, 2017 йил 25 декабри ва 2018 йил 4 январида Куала-Лумпурга қўшимча рейслар очилмоқда. Ушбу рейслар Янги Йилни Таиланд ва Малайзияда кутишни режалаштирган ўзбекистонликларга мўлжалланган.
Рейсларнинг қатнов графиги қуйидагича:
25 декабрь, 4 январь HY 8551 — Тошкент (19:00) – Куала-Лумпур (05:35) +1;
26 декабрь, 5 январь HY 8552 — Куала-Лумпур (07:00) – Тошкент (11:55);
29 декабрь, 5 январь HY 8531 — Тошкент (19:45) – Бангкок (04:00) +1;
30 декабрь, 6 январь HY 8532 — Бангкок (06:00) – Тошкент (10:50).
Рейслар замонавий Boeing-767 лайнерларида амалга оширилади.
Изоҳ (0)