Рамзан Қодиров Чеченистоннинг амалдаги раҳбари бўлиб қолмоқда. Бу ҳақда Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди, деб хабар беради «ТАСС».
«Рамзан Қодиров Россия президенти Владимир Путиннинг сафдошлари доирасидаги изчил ва қатъиятли аъзо эканлиги ҳақида кўп бор гапирган. У мамлакат президенти қандай кўрсатма берса, шунга асосан ишни давом эттириш ниятида. Бундан бошқача гапирмаган, биз шундан келиб чиқамиз. Рамзан республиканинг амалдаги раҳбари бўлиб қолишда давом этмоқда», — деди Песков.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Рамзан Қодиров Чеченистон раҳбарлигидан кетиш орзусида эканлигини билдирганди. У 2007 йилдан бери республикани бошқаради.
Изоҳ (0)