Қозоғистоннинг Манғистау вилоятида темир йўлни кесиб ўтиш жойида тепловоз ва «Газель» автомобили тўқнашиб кетди. Бунинг оқибатида тўққиз киши ҳалок бўлди, деб хабар беради «ТАСС».
Тўқнашув 25 ноябрь куни кечки соатларда рўй берган эди.
Жанаозен шаҳри прокуратураси маълумотига қараганда, жами 36 киши жабрланган, шулардан тўққиз нафари жон берган, 27 киши реанимацияда.
Жабрланувчилар орасида уч бола бор.
Изоҳ (0)