Испаниядаги Тенерифе оролида дискотека чоғида пол қулади. Бунинг оқибатида 22 киши жабрланди, деб хабар беради «Корреспондент.net».
Воқеа Адехе шаҳридаги Butterfly Disco Pub клубида содир бўлди.
Тунги клуб ташрифчилари бир қават баландлигидан ертўлага тушиб кетди.
Икки киши оғир жароҳат олди, олти киши ўрта даражада жароҳатланди. Қолган 14 киши жиддий жабрланмади.
Изоҳ (0)