Германиянинг Куксхафен шаҳрида номаълум шахс оломон устига машина ҳайдагани оқибатида олти киши жабрланди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Айтилишича, ҳайдовчи ҳужумни қасддан уюштирган.
«Ҳайдовчи полицияга сўроқ учун етказилди. Дастлабки маълумотларга қараганда, у пиёдалар устига қасддан машина ҳайдаган», — дейилади полиция хабарида.
Эркак маст аҳволда машина ҳайдагани айтилмоқда.
Жабрланувчиларга шифохонада ёрдам кўрсатилмоқда.
Изоҳ (0)