Янгийўл шаҳридаги 62-сонли умумтаълим мактабининг 9-синф ўқувчилари экскурсия билан Тошкент вилоятида жойлашган Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучларига қарашли ҳарбий қисмга ташриф буюрди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Бу ерда ўқувчи-ёшлар ҳарбий қисмда муддатли ҳарбий хизматчилар учун яратилган шароитлар, таъминот масалалари ва уларнинг хизмат фаолиятлари билан яқиндан танишди. Экскурсия якунида улар аскарлар билан янги ишга туширилган ошхонада бирга тушлик қилди.
Қайта таъмирланиб, ишга туширилган мазкур ошхона муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган аскарларнинг ижтимоий ҳимоясини, жумладан, сифатли озиқ-овқат маҳсулотларини етказиш ва уларнинг дастурхонини миллий таомлар билан янада бойитишни таъминлайди.
Шу куни ҳарбий хизмат билан боғлиқ бўлган барча жараёнлар ёшларда катта таассурот қолдирди.
Изоҳ (0)