«ТурСтат» таҳлил агентлиги МДҲнинг россиялик сайёҳлар қишда ташриф буюриши учун энг яхши шаҳарлари рейтингини тузди, унда Тошкент 5-ўринни эгаллади, деб ёзади UZ24.
Рейтинг 2017—2018 йил қишига белгиланган сайёҳлик сафарлари оммабоплигини таҳлил қилиш натижаларига кўра тузилди.
МДҲ мамлакатлари пойтахтларига, шунингдек, тоғ-чанғи курортларига россиялик сайёҳлар дам олиш кунлари саёҳат қилади.
МДҲга арзон саёҳатлар бўйича Бишкек ва Кишинёв, «люкс» синфидаги ҳордиқлар учун эса Боку ва Остона оммабопдир.
2017—2018 йил қишида россиялик сайёҳлар орасида энг оммабоп бўлган шаҳарлар ўнлиги қуйидагича:
- Минск (Беларусь)
- Олмаота (Қозоғистон)
- Боку (Озарбайжон)
- Ереван (Арманистон)
- Тошкент (Ўзбекистон)
- Остона (Қозоғистон)
- Брест (Беларусь)
- Бишкек (Қирғизистон)
- Кишинёв (Молдова)
- Ганжа (Озарбайжон)
Изоҳ (0)