• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12672.81
    • RUB158.89
    • EUR14753.69
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистон мусулмонлари идораси мавлид ойида барчани фаол бўлишга чақирди

    Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам таваллуд топган рабиъул аввал муборак ой ҳисобланади. Жорий йилги милодий ҳисоб бўйича ушбу ғанимат дамлар 2017 йилнинг 20 ноябридан 19 декабригача давом этади, дейилади Ўзбекистон мусулмонлари идораси сайтида.

    Фото: Ўзбекистон мусулмонлари идораси

    Фото: Ўзбекистон мусулмонлари идораси

    Мўмин-мусулмонларимиз ушбу ойда Набий алайҳиссаломни ёд этиб, ул зотнинг ҳаёт йўллари баён этилган китобларни мутолаа қилишади, суннат амалларини кўпроқ бажаришга ҳаракат қилишади ва салоту саломлар айтилади. Бу амаллар билан ул зоти шарифга бўлган муҳаббатимиз янада зиёда бўлади, иншоаллоҳ.

    «Мавлид» сўзи луғатда «туғилиш», «туғилиш они» каби маъноларни англатади. Истеъмолда эса, Муҳаммад алайҳиссаломнинг таваллуд кунлари, ойлари ҳамда шу муносабат билан қилинадиган йиғин ва унда ўқиладиган саловот, дуою зикрларга айтилади.

    Мавлид тадбирларини ўтказиш анъаналари 6—7-асрларга келиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга ҳурмат кўрсатиш, хотирлаб туриш мақсадида жорий қилинган. Ибн Ҳажар Асқалоний, Жалолиддин Суютий, Шайх Шаҳобиддин Қасталоний каби машҳур олимлар мавлид кунини нишонлаш, ушбу кунда Расули Акрам ҳақларида қасидалар ўқиш, дуруду салавотлар айтиш дурустлигига фатво берганлар.

    Шу ўринда айтиш керакки, Ўрта асрларда ислом оламида тасаввуф катта ўрин тутганлиги сабабли мавлид маросимларига тасаввуф намоёндалари бош бўлишгани манбаларда қайд қилинган.

    Диёримиз мўмин-мусулмонлари орасида ҳам қадимдан мавлид ойини нишонлаш одат тусига кирган. Шу муносабат билан робиъул аввал ойи келгач, юртимизда Ўзбекистон мусулмонлари идораси бошчилигида қуйидаги мавлид тадбирлари ўтказилади:

    Биринчи, республикамиздаги барча жоме масжидларда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сийратлари, юксак ахлоқ-одоблари ва олий фазилатлари ҳақида мавъизалар қилинади. Масалан, диёримиз масжидларида 2017 йилнинг 24 ноябрь куни «Мавлиди Набий муборак» жума тезиси асосида маъруза қилиниши режалаштирилган. Шу муносабат билан жоме масжидларда Имом Жаъфар Барзанжий раҳматуллоҳи алайҳ томонидан Набий алайҳиссалом туғилишлари, ҳаёт йўллари, аҳлоқлари тўғрисида битилган, халқ орасида машҳур бўлган «Мавлиди шариф» китоби ўқилади.

    Иккинчи, мўмин-мусулмонларнинг талаб ва истакларига асосан хонадонларда ўтказиладиган мавлид тадбирларида имом-хатиблар ҳам иштирок этиб, Ҳазрати Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг гўзал сифатлари баён этилиб, мавлиди шариф ўқилади.

    Учинчи, мавлид тадбирларида масжидлар томонидан ва ҳомийларни жалб этган ҳолда кам таъминланган оилалар, ёлғиз қариялар ва меҳрибонлик уйларига меҳр-мурувват ҳамда хайрия ишлари амалга оширилади.

    Тўртинчи, Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги диний таълим муассасаларида Мавлид ойи муносабати билан «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам сийратлари – ибрат мактаби» номли давра суҳбати, «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг умматларимиз» мавзусида «Сийрат» фани бўйича мусобақалар ўтказилиши режалаштирилган.

    Бешинчи, уламолар, диний соҳа ходимлари ҳамда имом-хатиблар даврий нашрлар, интернет тармоқлари ва теле, радио дастурларда Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ахлоқ-одоблари, сийрат ва шамоиллари, тутган йўлларининг бағрикенглиги, ҳеч кимга зулмни раво кўрмасликлари, меҳр-оқибат, эзгулик каби фазилатлар манбаи эканларини тарғибу ташвиқ қилишади. Шунингдек, турли танлов ва мусобақалар ўтказилади.

    Ўз навбатида биз ҳам барчани диний идора томонидан ташкил этилаётган мана шундай хайрли ишларнинг хайрихоҳи ва иштирокчиси бўлиб, ҳақиқий уммат бўлиш бахтига муяссар бўлишга даъват этамиз.

    24.11.2017, 12:00   Изоҳ (0)   44955
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкент россиялик сайёҳларнинг қишки саёҳатлари учун МДҲнинг энг яхши шаҳарлари бешлигига кирди

    24.11.2017, 11:51

    99% тадбиркорлар билмайдиган эффектив реклама сирлари очилди!

    24.11.2017, 11:00

    «Hamkorbank» АTБ ўз-ўзига хизмат кўрсатиш учун қулай бўлган интернет-банкинг киоскаларини намойиш этади

    24.11.2017, 10:03

    Юк ташиш масалаларини Rustam Trans Cargo билан тўғри ҳал қилинг!

    24.11.2017, 09:00

    Ўзбекистон Президенти Корея Республикаси Миллий Ассамблеясида бўлди

    24.11.2017, 08:52

    ИИВ марказий аппаратининг 64 ходимига хизмат турар жойлари топширилди

    23.11.2017, 23:07
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!

     

    Тавсия этамиз

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитойлик эр-хотин ажрашаётганда 29 та товуқни бўлиша олмади

    Дунё | 10 август, 23:59

    ChatGPT маслаҳати сабабли эркак жиннихонага тушиб қолди

    Дунё | 10 август, 23:35

    Путин Херсон ва Запорожье вилоятларидан рус қўшинларини олиб чиқмайди

    Дунё | 10 август, 23:15

    Илҳом Алиев Россияни Озарбайжон объектларига “мақсадли зарба бериш”да айблади

    Дунё | 10 август, 22:55

    Суперлига. “Сўғдиёна” “Машъал”дан устун келди

    Спорт | 10 август, 22:35

    Туркияда 6,1 магнитудали кучли зилзила юз берди (видео)

    Дунё | 10 август, 22:34

    NYT: Британия ярим йил махфий Фаластин режаси устида ишлади

    Дунё | 10 август, 22:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.