Ички ишлар вазирлиги тезкор ходимлари томонидан Ўзбекистондан аёлларни Таиландга олиб бориб, у ерда фоҳишалик қилиш билан шуғуллантирган 49 ёшли аёл қўлга олинди, деб хабар беради ЎзА.
ИИВ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бош бошқармасидан олинган маълумотга кўра, ички ишлар органлари томонидан қидирувда бўлган, ўзбекистонлик аёллардан шаҳвоний мақсадларда фойдаланган уюшган гуруҳ етакчиси М.Б исмли аёл вазирликнинг бош бошқармаси ва «Интерпол» Миллий марказий бюроси тезкор ходимлари билан ҳамкорликда Таиландда қўлга олинди
Асли келиб чиқиши Самарқанд вилояти Булунғур туманидан бўлган аёл жавобгарликни таъминлаш мақсадида Ўзбекистонга олиб келинди.
Изоҳ (0)