Тошкентда берухсат йиғилиш ўтказишда айбланиб маъмурий жавобгарликка тортилган жамоат фаоли Мария Леглер жамоатчиликка мурожаат йўллаб, уни тинч қўйишни сўради. Бу ҳақда UzNews хабар бермоқда.
«Мендан хавотир олган, менга ёрдам беришни хоҳлаган ҳаммадан миннатдорман. Жаҳлим бунинг учун эмас, кимдир пул йиғиб, шу орқали лайк тўплашга ёки кимларнидир тушунарсиз ‘хайрия ёрдами’га тортишга интилаётганидан чиқяпти», — деб ёзди у Facebook’даги саҳифасида.
«Facebook’даги ахборот туфайли бу қадар осонликча жазавага тушиш мумкин эмас. Мен шундай қилдим, бунинг натижасида ўз аҳмоқлигим туфайли муносиб жазоимни олганимни тушундим» — қайд қилиб ўтди аёл.
«Ҳозир мен хоҳлаётган бир нарса — сизларнинг провокацион ҳамлаларингсиз ўзимнинг одатий ҳаётимга қайтиш», — қўшимча қилди Мария Леглер.
2–3 июнь кунлари Ирина Зайдман (Шоҳназарова) ва Мария Леглер (Головко) ижтимоий тармоқлар орқали фуқароларни Жасурбек Иброҳимов иши юзасидан петиция имзолашга тўпланишга чақирган эди. Улар имзо тўплаш ери ва вақтини аниқлаган, шунингдек, петиция матнини тузган эди.
Бироз муддатдан сўнг улар рухсатсиз йиғилиш ташкил этгани учун жавобгарликка тортилди.
Изоҳ (0)