Шимолий Кореяни ҳалқаро саҳнада яккалаш бўйича АҚШ бошчилигидаги уринишлар ўз самарасини бермоқда. Бу ҳақда Давлат департаменти расмий вакили Хезер Науэрт маълум қилди, дея хабар беради «Корреспондент.net».
«Биз КХДРга максимал даражада босим ўтказиш бўйича кампанияни ўтказяпмиз ва бошқа давлатлар ҳукуматларидан Шимолий Кореяга бораётган пул оқимини тўхтатишдан четда қолмасликларини сўраяпмиз. Бу борада муваффақиятлар борлигини кўриб турибмиз», — деди Науэрт.
Расмий вакилнинг айтишича, бундай мамлакатлар қаторида Малайзия ва бошқа «қатор давлатлар», шунингдек, Шимолий Кореядан бошқа қурол сотиб олмаслигини билдирган Судан бор.
Изоҳ (0)