Тбилисида террорчилик ташкилотлари билан алоқадорлиги тахмин қилинаётган икки чет элликни қўлга олиш бўйича махсус операция ўтказилмоқда. Бу ҳақда маҳаллий ОАВларга таяниб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
Гумонланувчилар бинога яшириниб, махсус топшириқли бўлинма кучларига қарата ўт очган. «Интерпрессньюс» агентлигининг маълум қилишича, операция ўтказилиш жойидан отишма ва портлаш овозларини эшитиш мумкин.
Шунингдек, операция ўтказилаётган турар-жой аҳолиси эвакуация қилинганлиги таъкидланмоқда.
Изоҳ (0)