• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12509.83
    • RUB156.55
    • EUR14520.16
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев — Сайфулло Соипов ҳақида: «Нега ҳеч ким бу ҳақда муносабат билдирмади?»

    15 ноябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Ўзбекистонда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш борасида белгиланган вазифалар ижроси, бу борада мавжуд муаммолар ва уларни ҳал этиш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилган эди.

    Йиғилиш давомида Президент АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида теракт содир этган Ўзбекистон фуқароси — Сайфулло Соипов ҳақида ҳам фикр билдирди. Шавкат Мирзиёевнинг таъкидлашича, Сурия, Ироқ, қўшни Афғонистондаги вазият ва умуман халқаро миқёсдаги радикаллашув жараёни хавотирга сабаб бўлмай қолмайди.

    Ўзбекистон фуқароси АҚШга бориб, теракт содир этди. Бундай воқеалар бошқа жойларда ҳам бўляпти. Шунча масжидлар нега ишлаб турибди? Масжидга бориб ибодат қилган инсоннинг дунёқараши ўзгариши керак. Дунёда бўлаётган воқеа-ҳодисаларни инобатга олган ҳолда, нафақат ички ишлар идоралари ходимлари, балки бутун элимиз билан жиноятларга қарши туришимиз керак. Бирор фуқаромиз, бирор фарзандимиз қаерда, нега четда юрибди, деб савол қўяйлик.

    Америкада теракт содир этган фуқаро 2010 йилда кўчиб кетган бўлса ҳам, ота-онаси Ўзбекистонда-ку! Қаерга қараяпмиз? Америкадаги воқеа бўйича бирорта одам, бирорта зиёли, бирорта маҳалла фаоли, бирорта нуроний мақола ёзиб, муносабат билдирмади-я! «Бизнинг элимизга мансуб эмас у!», — деган мазмунда. Қани маҳалла? Қани нуроний? Қани зиёли? Масжидларда имом-хатиблар бу масала бўйича бирор хулоса қилса бўларди-ку.

    Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Президенти

    Эслатиб ўтамиз, келиб чиқиши ўзбекистонлик 29 ёшли Сайфулло Соипов 31 октябрь куни АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида енгил юк машинасида пиёдаларни босиб кетган эди; теракт деб баҳоланган ҳодиса оқибатида саккиз киши ҳалок бўлган. Соипов полиция томонидан қўлга олинган. Дастлабки суд мажлисларида у қилган ишидан пушаймон эмаслигини билдирган.

    Президент Шавкат Мирзиёев мазкур ҳодиса юзасидан АҚШ давлат раҳбари Дональд Трампга йўллаган таъзияномасида «Ўзбекистон ўз томонидан мазкур террористик актни тергов қилишда кўмаклашиш учун барча куч ва воситаларни ишга солишга тайёр» эканини маълум қилган эди.

    Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари маълумотларига кўра, Тошкентда туғилиб, Молия институтини тамомлаган Соипов «АҚШга чиқиб кетгуни қадар жиноий жавобгарликка тортилмаган, ҳуқуқ-тартибот органлари нигоҳига тушмаган». «Тошкентдаги қўшнилари унга жуда ижобий тавсиф берган; у ҳар доим ўзини босиқ ва дўстона тутган», — дейилади ҳуқуқ-тартибот идоралари баёнотида.

    Нью-Йорк штати губернатори Эндрю Куомонинг сўзларига кўра, Соипов АҚШга келганидан сўнг радикал ғоялар таъсирига тушиб қолган. Уни билган АҚШдаги ўзбекистонликларнинг айтишича, Сайфулло «жуда ҳам босиқ эди; тинимсиз ишларди».

    21.11.2017, 11:15   Изоҳ (0)   75837
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ким ҳақ? Собиқ директорми ёки филиал раҳбари, ёхуд хатни ўқимасдан имзо чеккан бошқарма бошлиғими?

    21.11.2017, 10:09

    Наманганда 160 нафар профилактика инспекторига хизмат уйлари ва автомобиллар топширилди

    21.11.2017, 09:18

    Қандолатчи Александр Кислицин Тошкентда навбатдаги мастер-классни ўтказади

    21.11.2017, 09:00

    Бухорода пластик карточкаларни нақдлаштириб бермоқчи бўлган фирибгарлар қўлга олинди

    21.11.2017, 08:54

    Самарқандда ёнаётган уйда қамалиб қолган болалар қутқариб олинди

    21.11.2017, 08:46

    Тошкент туманида 18 ёшли қиз қўшнисини пичоқлаб қўйди

    21.11.2017, 07:14
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 

     

    Тавсия этамиз

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Ҳиндистон биздан бир томчи сувимизни ҳам тортиб ололмайди” — Покистон Бош вазири

    Дунё | 13 август, 10:05

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    Ўзбекистон | 13 август, 09:46

    Ла Лиганинг 2025/26 йилги мавсумида “Барселона” ғалаба қозонади — Opta

    Спорт | 13 август, 09:34

    Жанубий Корея собиқ президенти рафиқаси ҳибсда қандай сақланади?

    Дунё | 13 август, 09:33

    Қўқонда 120 минг доллар қалбаки купюраларни сотмоқчи бўлган шахс ушланди

    Ўзбекистон | 13 август, 09:15

    Оқ уйда ишлаган, Оксфордни битирган, илмий даража олган: Голливуднинг энг ақлли актёрлари

    Кино | 13 август, 09:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.