Мьянма давлат маслаҳатчиси ва ташқи ишлар вазири Аун Сан Су Чжи Нейпьидодаги «Осиё—Европа» форуми очилишида чиқиш қила туриб ноқонуний миграцияни дунёда терроризм ва эсктремизм тарқалишининг асосий сабабларидан бири деб атади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Тhе Global New Light of Myanmar ҳукумат газетасининг 21 ноябрь, сешанба куни хабар беришича, Европа ва осиёлик дипломатларнинг икки кунлик учрашуви 20 ноябрь куни Мьянма пойтахтида бошланган.
«Ноқонуний миграция туфайли терроризм, экстремизм ва ижтимоий номувофиқлик тарқалмоқда ва ҳатто ядро уруши таҳдиди юзага келмоқда, — дейди тинчлик бўйича Нобель мукофоти лауреати Аун Сан Су Чжи. — Можаролар жамиятдаги тинчликни олиб кетиб, ортида камбағаллик ва қолоқликни қолдириб, халқлар ва мамлакатларни бир-биридан узоқлаштиради».
Республикадаги амалдаги партия етакчиси ўз чиқишида роҳинжа миллати муаммосига тўғридан-тўғри тўхталмади. Мамлакат ҳукумати узоқ йиллардан буён роҳинжа вакилларини бангладешлик ноқонуний муҳожирлар деб ҳисоблаб келади.
Изоҳ (0)