Пентагон Аргентинанинг ғойиб бўлган San Juan сув ости кемасини қидириш бўйича операциядаги иштирокини кенгайтиришга қарор қилди, деб ёзади «РБК».
Аргентиналик денгизчиларга ёрдам сифатида Америка флоти битта Bluefin 12D (Deep) ва учта IWU 580 учувчисиз қурилмаларини юборди.
Шунингдек, сув ости кемасини қидириш бўйича операцияда қатнашиш учун Жанубий Атлантикага Boeing P-8 Poseidon патруль самолёти юборилди.
Аввалроқ АҚШ Аргентинага денгизчиларни катта чуқурликлардан эвакуация қилишга мўлжалланган иккита чуқур сув ости қурилмасини юборган эди.
Бортида 44 нафар аргентиналик денгизчи бўлган San Juan сув ости кемаси 15 ноябрь куни алоқага чиқмай қўйганди. Уни қидириш ишлари Жанубий Атлантика сувларида олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)