Россиянинг Донбассдаги ҳаракатлари натижасида экологик ва гуманитар ҳалокатлар келиб чиқди. Бу ҳақда Канададаги Халқаро форумда Украина ташқи ишлар вазири Павел Климкин айтиб ўтди, деб ёзади «Корреспондент.net».
«Ҳозирда Донбассда гуманитар ва экологик ҳалокат ҳукм сурмоқда, чунки кўмир конларининг кўпчилиги сув остида қолган, сув ва электр симлар отишмалар нишонига айланмоқда, аммо россияликлар бунга реакция кўрсатмаяпти, чунки улар ҳудудда контрабанда, ‘қора’ ва ‘кулранг’ операциялар билан банд», — деди ТИВ раҳбари.
Климкин халқаро ҳамжамият Россияга босимни кучайтириши керак, деган фикрда, аммо, унинг сўзларига кўра, бу борада ягона позиция йўқ.
Изоҳ (0)