Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев мамлакатда муддатидан олдинги парламент сайловлари ўтказилишига қарши чиқади. Бу ҳақда у 20 ноябрь, душанба куни Бишкекдаги матбуот анжуманида маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
«Муддатидан олдинги парламент сайловларига қаршиман. Бироқ парламентни тўрт йилга сайлаш лозим деб ҳисоблайман, беш йил — кўп», — дейди у.
Атамбаевнинг сўзларига қараганда, у лавозимни тарк этгандан сўнг бош вазир, спикер ёки депутат бўлмоқчи эмас, бироқ кўп йиллар аввал ўзи асос солган Қирғизистон Социал-демократик партияси ишлари билан шуғулланишни режалаштирмоқда.
Бу Атамбаевнинг республика президенти сифатидаги охирги матбуот анжумани, унинг ваколатлари муддати жорий йилнинг 24 ноябрида ниҳоясига етади.
Изоҳ (0)