Аргентина ҳарбий-денгиз кучлари икки суткадан буён Атлантика океанида бўлган «Сан-Хуан» сув ости кемаси билан алоқа ўрната олмаяпти. Охирги алоқа сеанси 15 ноябрь куни бўлиб ўтган эди, деб хабар беради Meduza.
Аргентина қидирув операциясини бошланди. Унга эскадрилья мина ташувчиси, иккита фрегат ва самолётлар жалб қилинди.
Тахминга кўра, субмаринанинг аккумулятор бўлмасида ёнғин рўй берган, бунинг оқибатида тизим ишдан чиққан.
Сув ости кемаси бортида 44 киши бор. Охирги алоқа чоғида улар Патагония соҳилларидан 400 километр нарида эди.
Изоҳ (0)