Германиянинг собиқ канцлери ва «Роснефть» директорлар кенгаши раиси Герхард Шрёдер Die Zeit нашрига берган интервьюсида Россия президенти Владимир Путинни қўллаб-қувватлади ва Евроиттифоқ санкцияларига қарши чиқди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
«Трампга қараб, Путиндек шахс борлигидан фақат қувониш мумкин», — деди Шрёдер.
Собиқ канцлерга кўра, Россия Берлин Евроиттифоқ санкциялар сиёсатининг олдинги қаторида турганини тушунмайди, чунки немис расмийларидан Германияни бирлаштиришга қўшган ҳиссаси туфайли яхшироқ муносабатни кутади.
Шрёдер санкцияларга сабаб бўлаётган Украина масаласига тўхталиб ўтар экан, Киев можарони бартараф этиш учун астойдил ҳаракат қилмаётганини билдирди.
«Киев Донбассга қарши уруш олиб бормоқда, маҳаллий аҳоли энергия етказиб беришдан узиб қўйилмоқда», — таъкидлади собиқ канцлер.
Изоҳ (0)