Россиянинг Краснодар шаҳридаги кузатув камераларидан бири 13 ноябрь соат 16:07 да Daewoo Nexia автомобили иштирокида содир бўлган ЙТҲни тасвирга олди, деб хабар берди «1news.uz».
ЙТҲга учраган Nexia’ни Ўзбекистон фуқароси бошқарган. Машина ўзидан олдинда кетаётган автомобилни қувиб ўтиш учун қарама-қарши йўлга чиққан ва Toyota Corolla билан тўқнашув содир этган.
Тўқнашувдан сўнг Nexia ўз ҳаракат траекториясини кескин ўзгартириб, эшиклари очиқ турган «автомойка»га кириб кетган. У ерда Hyundai ва Mercedes автомобиллари ва уларга хизмат кўрсатаётган ходим бўлган. Nexia нафақат машиналарни, балки улардан бирини юваётдан ходимни ҳам уриб юборган.
Авария сабабчисига нисбатан қарама-қарши йўналишга чиқиб кетганлик борасида маъмурий баённома тузилган. У 5 минг рубль жаримага тортилиши ёки ярим йилга ҳайдовчилик гуҳовномасидан маҳрум қилиниши мумкин. Аниқланишича, ЙТҲ содир этган ҳайдовчи маст бўлмаган.
Изоҳ (0)