Американинг Огайо штати ҳукумати қамоқхона шифокорлари 69 ёшли маҳбус Алва Кемпбеллнинг венасига ўлим келтирувчи дорини кирита олмагани учун унинг қатлини бекор қилди, деб ёзади NBC News.
Кемпбелл 1997 йилда қуролли ўғрилик чоғида 18 ёшли Чарлз Дайелсни отиб қўйган. Қотилда кўп йиллик қамоқ даврида кўплаб касалликлар, шу жумладан, ўпка саратони ва оғир пневмония аниқланган. Тос-сон суяклари бўғинини алмаштириш операциясидан буён у мустақил юра олмайди.
Шифокорлар ярим соат давомида шприц билан унинг венасига тушиб, ўлдирувчи мидазолам дорисини киритишга уринган, аммо барча уринишлари бекор кетган.
Огайо губернатори Жон Кейсик 2019 йил 5 июнда Кемпбеллга ўлим келтирувчи дорини инъекция сифатида киритишга яна бир марта уриниб кўрилишини айтди, аммо унинг адвокати бу муваффақиятли кечишига шубҳа қилмоқда.
Изоҳ (0)