Таиланд шимоли-шарқида жойлашган Накхонратчасима провинциясида автобус иштирокида юз берган йўл-транспорт ҳодисасида уч нафар мактаб ўқувчиси ҳалок бўлди ва 48 киши жароҳатланди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Автоҳалокат 15 ноябрь, чоршанба куни кечқурун юз берган. Дастлабки маълумотларга кўра, провинция ҳудудидаги трассада ҳаракатланаётган пикап мактаб ўқувчилари, уларнинг ота-оналари ва ўқитувчиларни олиб кетаётган автобуснинг йўлига чиқиб кетган. Оқибатда транспорт воситаларининг тўқнашуви юз берган. Тўқнашувдан сўнг автобус йўлидан чиқиб, ағдарилиб кетган.
Жабрланганларнинг барчаси—бошланғич синф ўқувчилари ва катталар шифохонага жойлаштирилган.
Изоҳ (0)