Эрон Исроилнинг мамлакатда рўй берган зилзила оқибатида жабрланганларга ёрдам бериш бўйича таклифини рад этди. Бу ҳақда, Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху девонхонасидаги манбаларига асосланиб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
Муқаддам ҳукумат раҳбари Халқаро Қизил хоч қўмитаси орқали Эронга ёрдам кўрсатишга тайёрлигини билдирган эди.
«Исроил Қизил хочга мурожаат қилиб, гуманитар ёрдам таклиф этди ва бу таклиф дарҳол рад этилди, бу Эрон режимининг асл моҳиятини кўрсатади», — деди агентликнинг суҳбатдоши.
7,2 магнитудали зилзила Эрон ва Ироқ чегарасида рўй берди. Бунинг оқибатида 530 киши ҳалок бўлди, 7 мингдан ортиқ одам жабрланди.
Изоҳ (0)