Қирғизистон пойтахти Бишкекда ҳукумат трассасида (Ч. Айтматов шоҳ кўчаси) иккита жип тўқнашиб кетди, улардан бири давлатнинг олий мансабдор шахсларига ҳамроҳлик қилаётган эди, деб ёзади K-News ҳуқуқ-тартибот органларига таяниб.
Аниқлик киритилишича, ЙТҲ 16 ноябрь, пайшанба куни 08:20 (Тошкент вақти билан 07:20) атрофида юз берган.
«Land Cruiser Prado ва Chevrolet Suburban русумидаги иккита йўлтанламас тўқнашиб кетган, жиплардан бири давлатнинг биринчи шахсларига ҳамроҳлик қилаётган бўлган. Жабрланганлар ҳақида ҳозирча маълумот йўқ», — деди ҳуқуқ-тартибот органлари вакили.
Изоҳ (0)