Рио-де-Жанейро аҳолиси 15 ноябрь, чоршанба куни шаҳар пляжларидан бирида қирғоққа чиқиб қолган букри китни кўриб қолди, деб ёзади «ТАСС».
Оғирлиги 30 тонна, узунлиги 13—15 метр бўлган жонивор шаҳарнинг энг гавжум пляжларидан бири — Ипанемадан топилди. Воқеа жойига Атроф-муҳитни ҳимоя қилиш ва янгиланувчи табиий манбалар бўйича Бразилия институти ходимлари етиб келди. Дастлабки маълумотларга кўра, сут эмизувчи нобуд бўлганидан кейин соҳилга чиқиб қолган.
Айни пайтда пляждан кит танасини олиб кетиш ишлари давом этмоқда. Ҳодиса жойига учта экскаватор, юк кўтарувчи кран ва юк ортувчи машина юборилди.
Изоҳ (0)