Президент 14 ноябрь куни «Ёқилғи-энергетика ресурслари ва бошқа юқори ликвидли маҳсулотлар билан таъминлашда рақобат муҳитини такомиллаштириш, суиистеъмол ва талончилик учун шароитларни йўқ қилиш, тўлов интизомини мустаҳкамлаш, дебиторлик ва кредиторлик қарздорлигини қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолади. Бу ҳақда Uz24 хабар бермоқда.
Ҳужжатга кўра, давлат:
- жорий йилда «Ўзнефтмаҳсулот» АЖга 2 триллион сўм инвестиция киритиб, углеводород хом ашёси ва тайёр нефть маҳсулотлари импорти учун фоизсиз ссуда ажратади;
- Тошкент бўйлаб одам ташиш тарифлари кескин ошишига йўл қўймаслик учун «Тошшаҳартрансхизмат» АЖга 2017–2018 йилларга давлат субсидиялари ажратади;
- 15 ноябрдан автомобиль бензини ва дизель ёқилғиси истеъмол солиғини 50 фоизга туширади;
- республика корхоналарини мулкчилик шаклидан ва ишлатиш мақсадидан қатъий назар 2020 йил 1 январига қадар импорт қилинадиган углеводород хом ашёси бўйича божхона тўловларидан озод қилади;
- 2020 йил 1 январига қадар «Ўзнефтмаҳсулот» АЖни даромад солиғидан озод қилади, озод қилинган маблағ янгиланиш, модернизация, техник ва технологик қайта жиҳозлаш, шунингдек, ишлаб чиқариш қувватини оширишга сарфланишини белгилайди.
- биржа сотувларида харид қилинган маҳсулотни қайта сотиш тақиқи бекор қилинади, марказлашган манбалар ҳисобидан харид қилинадиган маҳсулот ва хом ашё бундан мустасно;
- монополиячи корхоналар томонидан биржа савдолари орқали реализация қилинадиган маҳсулот турлари рўйхати учта позицияга кенгайтирилади: цемент клинкери, пахта-тола ва техник уруғ;
- монополиячи корхоналар томонидан маҳсулот (бензин, дизель ёқилғиси, полиэтилен, кўмир, минерал ўғитлар, мис, иккиламчи алюминий, қора металлар прокати, шакар, ўсимлик ёғи, шулха ва ҳ.к.) бозор принциплари асосида ва фақат биржа сотувлари орқали реализация қилиниши белгиланади.
Қарор билан бу маҳсулотлар нархининг ҳисобланиши янги тартибга ўтказилади.
Изоҳ (0)