Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг «Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорининг 7-бандида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига вазирликнинг расмий сайтида жойлаштириладиган, давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматларидаги бўш иш ўринлари тўғрисидаги ягона, ҳамма эркин фойдаланиши мумкин бўлган маълумотлар базасини яратиш ҳамда унинг мунтазам равишда янгиланиб турилишини таъминлаш вазифаси топширилган, деб хабар беради Адлия вазирлиги матбуот хизмати.
Давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматлари тўғрисидаги ягона маълумотлар электрон базаси дастури яратилди.
Мазкур дастурда давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматларида фаолият юритаётган 3040 нафар ходимлар тўғрисида шахсий маълумотлар, уларнинг аттестациядан ўтганлиги ва малака оширганлиги ҳамда мартаба даражаларига эга эканлиги ҳамда вакант жойлар тўғрисидаги маълумотлар кўрсатиб ўтилган.
Бугунги кунда, мазкур маълумотлар базаси Адлия вазирлигининг расмий сайти (minjust.uz/uz/interactive/vakancy/)да ҳамда www.jurist.wintech.uz сайтида жойлаштирилган бўлиб ундан ҳамма эркин фойдаланиши мумкин.
Изоҳ (0)