Тошкентда ва ҳудудларда газ таъминоти объектларининг бир қисми газ тақсимлаш тармоқларидан фойдаланиш ва табиий газни сотиш учун хусусий операторларнинг ваколатли бошқарувига ўтказилмайдиган бўлди, деб ёзади «Газета.uz».
Президентнинг 13 ноябрдаги қарорида 2017 йил 20 апрелдаги «Газ таъминоти тизимида бозор механизмларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–2907-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисобланиши айтилди. Ушбу қарорга мувофиқ, Ўзбекистонда газ ва электр ҳисоблагичлар Европада ишлаб чиқарилганлари билан алмаштирилади.
Эслатиб ўтамиз, синов лойиҳаси доирасида Тошкентда хусусий операторга Бектемир туманининг «Бектемиртумангаз» туман эксплуатация хизмати объектларини ўтказиш, ҳар битта ҳудудда биттадан филиал объектлари ваколатли бошқарувга ўтказилиши режалаштирилаётган эди.
Изоҳ (0)