Конго демократик республикасида, Лубуди шаҳри яқинида поезд изидан чиқиб кетди ва аланга ичида қолди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Ҳодиса оқибатида 33 киши ҳалок бўлгани, камида 30 киши жароҳат олгани билдирилмоқда.
Маҳаллий мансабдорларга кўра, поезд остида яна одамлар қолган бўлиши мумкин.
Поезднинг 13 вагонидан 11 таси ёниб кетди. Ҳодиса сабабларига аниқлик киритилмоқда.
Изоҳ (0)