Қуёш фаоллиги даражасини белгилайдиган доғлар кескин равишда камаймоқда. Буни Россия Фанлар Академияси П.Н. Лебедев номли Физика институти Қуёш рентген астрономияси лабораторияси мутахассислари қайд қилди, деб хабар беради «РБК».
Кузатув натижалари шуни кўрсатдики, айни пайтда Қуёшнинг Ерга қараган томонида бирорта ҳам доғ йўқ. Олимларнинг тахминича, бу доғлар Қуёшнинг нариги томонида ҳам бўлмаслиги мумкин. Астрофизиклар бу борада аниқ маълумот йўқлигини тан олган ҳолда Қуёшнинг икки ҳафта муқаддам олинган фотосуратларида ҳам доғлар йўқлигини таъкидлади. Ушбу суратларда Қуёшнинг ҳозир Ерга тескари турган томони кўрсатилган.
Ҳар 11 йилда Қуёш фаоллик силсиласини ўзгартиради. 11 йилда бир марта Қуёшдаги доғлар сони максимум даражага етади, фаоллик чўққиси силсиланинг ўрталарида кузатилади. Бу ҳолат Швабе цикли деб аталади.
Изоҳ (0)