Хитойлик Квонг Во Па авиакомпаниялардан бирини қарийб бир йил давомида алдашга муваффақ бўлди. Эркак бизнес-класс учун чипта сотиб олган ва тўланган пулни чиқариб олиш учун қарийб бир йил ана шу чиптадан фойдаланиб, бепул овқатланган. Бу ҳақда TravelAsk хабар берди.
Квонг Ва По деярли ҳар куни China Eastern Airlines компанияси самолётига чиққан, ўз жойини эгаллаган ва унга парвоздан олдинги мазали таом келтирилган. Овқатни еб бўлгач, Квонг Ва По шошилинч равишда самолётни тарк этган ва парвозни бекор қилган. Кейин эса у чиптани бошқа рейсга расмийлаштирган. Кейинги куни яна самолётга чиқиб, ўз қилиғини такрорлаган.
Уч юзта тушликдан сўнг авиакомпания ходимлари уддабурондан шубҳалана бошлаган. Ходимлар нима учун Квонг Ва По бунчалик тез-тез парвозларни кўчиришини тушуниш мақсадида текширув ўтказишга қарор қилган. Шу ерда ҳам хитойлик эркак ўз фойдасидан қуруқ қолмаган: у шунчаки чиптани қайтариб топширган ва унинг учун тўланган пулни тўлалигича қайтариб олган.
Изоҳ (0)