Охирги йилларда кўчада яшаётган британиялик Жефф Эдвардс Кембриж университетига ўқишга кирди. Бу ҳақда TJournal хабар бермоқда.
52 ёшли Жефф Эдвардс энди Хьюз Холл коллежида инглиз адабиётини ўрганади. У болалигидан китоб ўқишни ёқтирарди. Бироқ ота-онасининг камхаржлиги, мактабдаги ёмон баҳолари туфайли коллежга киролмаган ва Ливерпулдаги фермага ишга жойлашган.
Шундан сўнг у Кембрижга кўчиб ўтди, меҳмонхоналарда яшаб юрди, бироқ кўпинча кўчада қоларди. Тез-тез кутубхоналарга бориб турар ва ўқишни давом эттириш учун кераксиз китобларни сўрарди. Баъзан егулик, ётоқ ва китобларга пул топиш учун Big Issue журналини сотарди.
2014 йилда Эдвардс Кембриж университети қошидаги бепул тайёргарлик курсларига ўқишга кирди. Кейинчалик ўрта асрлар адабиёти ҳақидаги саволлар сабаб кириш имтиҳонларини муваффақиятли топширди ва Хьюз Холл коллежига ўтди.
«Бу ҳаётимдаги чиндан ҳам ғурурланишим бўлган биринчи иш»,— деди британиялик.