Лос-Анжелес аэропортида йўловчиларга парвоз олдидан тинчланишга кўмак берувчи махсус итлар бор. Бу ҳақда TJournal ҳикоя қилмоқда.
«Йўловчилар учун тинчлантирувчи жониворлар» дастури 2013 йилда жорий этилганди. Итлар «Мени сийпала» ёзуви туширилган ёрқин қизил нимчаларга кийинтирилган.
Дастурда иштирок этувчи барча итлар махсус карточкаларга эга. Уларда жониворнинг лақаби, севимли егуликлари ва ўйинлари кўрсатилган. Бу карточкалар ҳаммадан ҳам кўпроқ болаларга ёқади.
Мазкур дастурга кирган барча жониворлар Терапевт итлар альянсида қайд этилиши лозим. Улар ҳар икки соатда алмашиб туради, бундан узоқ вақт давомида итлар толиқиб қолади.