Нью-Йорк марказида шаҳарнинг Рождество байрамидаги бош арчаси ўрнатилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар берди.
Баландлиги 23 метр бўлган 85 ёшли дарахт Пенсильвания штатидан келтирилди. Унинг оғирлиги 12 тоннани ташкил этди.
Арча 45 мингта чироқ билан безалади. У Нью-Йорк марказида 2018 йил 7 январгача туриши билдирилмоқда.
Изоҳ (0)