Атлантика океанидаги Уоллопс оролида (Виргиния штати) жойлашган космодромдан Antares ташувчи ракетаси старт олди. Учириш трансляциясини NASA агентлиги олиб борди, деб хабар беради «ТАСС».
Ташувчи ракета Cygnus юк кемасини фазога олиб чиқади. Кема Халқаро космик станцияга уч тоннадан ортиқ юк, жумладан, озиқ-овқат, кийим-кечак ва илмий экспериментларга мўлжалланган асбоб-ускуна етказиши лозим.
Айни пайтда парвоз одатий режимда давом этмоқда.
Парвоз дастлаб 11 ноябрга мўлжалланган эди, аммо стартдан бир дақиқа олдин тўхтатилиб, бир кунга кечиктирилган эди. Старт майдончаси зонасида ҳаво кемасининг пайдо бўлиши бунга сабаб сифатида кўрсатилди. Кейинчалик бу соҳилдан 10 километр нарида 150 метр баландликдан учиб ўтган енгил самолёт бўлгани аниқланди.
Изоҳ (0)