Қозоғистон мудофаа вазирлиги ва Покистон қуролли кучлари ўртасида 2018 йил учун тадбирлар режаси имзоланди. Бу ҳақда Kazakhstan Today хабар бермоқда.
Мудофаа миллий университетида бўлиб ўтган қўшма ҳарбий комиссиянинг тўртинчи йиғилиши доирасида Қозоғистон мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари, Бош штаб бошлиғи Мурат Майкеевнинг генерал-лейтенант Малик Зафар Иқбол билан учрашуви бўлиб ўтди.
Йиғилишда томонлар ҳарбий таълим соҳасида алоқалар, махсус бўлинмалар тайёргарлиги, икки давлат ўртасида ҳарбий-техник ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди.
Изоҳ (0)