13–15 ноябрь кунлари Туркманистоннинг Ашхобод ва Дошовуз шаҳарларида Ўзбекистон маданияти кунлари бўлиб ўтади. Бу ҳақда Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси қарор қабул қилди, деб хабар беради 1News.
Режалаштирилган тадбирлар ичида Туркманистон маданият вазирлигида Ўзбекистон делегациясини қабул қилиш, ижодкорлар учрашувлари, кино намойишлари, нафис санъат кўргазмалари ҳамда санъаткорлар чиқишлари бор.
Ижодий форумнинг ёпилиш маросими Дошовуздаги Нурмуҳаммад Андалиб номли давлат мусиқий-драматик театрида бўлиб ўтади.
Ўзбекистон ижодий делегацияси учун тайёрланган маданий дастур доирасида улар туркман халқининг маданий мероси ёдгорликлари ҳамда мамлакатнинг диққатга сазовор жойлари билан таништирилади.
Изоҳ (0)