Чехия ташқи ишлар вазирлиги мамлакатда Ўзбекистон, Вьетнам ва Монголия фуқароларини биринчи ўринда ишга жойлаштириш лойиҳасини амалга оширишга тайёр, деб ёзади «1news.uz».
Ишсизлик борасида рекорд даражадаги паст кўрсаткичга қарамай, Чехия фирмаларида саноат ва ишлаб чиқариш соҳаларида ишчилар танқислиги кузатилди.
Айни пайтда биринчи ўринда иш билан таъминлаш лойиҳаси украиналиклар учун амал қилади. 12 500 нафар украиналик Чехияда ишлаш ниятини билдирди, уларнинг 1/3 га яқин қисми аллақачон у ерда ишламоқда ва яшамоқда.
Изоҳ (0)