10 ноябрь куни Саратов вилоятидаги Аткарск шаҳри яқинида хорижий русумдаги автомобиль батамом ёниб кетди, дея хабар бермоқда «1news.uz».
Ёнғин хизмати матбуот хизмати маълум қилишича, кечаси 3:38 да шаҳарга кираверишда Chevrolet Captiva автомобили ёниб кетгани ҳақида қўнғироқ келиб тушган. Ёнғин ҳақида машина ҳайдовчиси хабар қилган. Ўзбекистон фуқароси бўлган ишсиз эркак ўз ўртоғи билан Саратов-Тамбов трассаси бўйлаб кетаётган бўлган. Улар Аткаркка олиб борадиган муюлишгача етган ва бир қаҳвахона ёнида тўхтаб, машина ичида тунамоқчи бўлган. Улар моторни ўчирмасдан ухлашга ётган ва тутун ҳидидан уйғониб кетган. Эркаклар алангани ўчира олмаган ва ёрдам сўраб мурожаат қилган.
Ҳодиса жойига етиб келган ўт ўчирувчилар тўрт квадрат метр майдонни эгаллаган оловни ўчирди, аммо автомобиль куйиб кул бўлишга улгурди. Ёнғин электр ускуналарнинг носозлиги туфайли келиб чиққан.
Изоҳ (0)