Ямандаги исёнчи хусийларга қарши ҳарбий операция ўтказаётган Саудия Арабистони бошлиқ араб давлатлари коалицияси Яманнинг Адан ва Сайвун шаҳарларидаги икки аэропортни очди. Бу ҳақда Яман транспорт вазири Мурод ал-Ҳалимий маълум қилди, дея хабар бермоқда «РБК».
Унинг қайд этишича, Адан аэропорти Яман ҳукумат қўшинлари назорати остида қолмоқда. Вазирнинг қўшимча қилишича, Емен Airways миллий авиакомпанияси 12 ноябрдан парвозларни қайта йўлга қўяди. Аввалроқ коалиция Адан ва ал-Муқалла шаҳарларидаги денгиз портларини ҳам очган эди.
Яманнинг ҳаво ва денгиз бандаргоҳлари араб коалицияси томонидан 6 ноябрь куни ёпиб қўйилган эди. Бунга Яман ҳудудидан баллистик ракета учирилгани сабаб бўлган — ракета Саудия пойтахти Ар-Рияд шаҳри яқинида уриб туширилган эди.
Коалиция маълумотларига кўра, исёнчи хусийлар ушбу баллистик ракетани Эрондан контрабанда йўли билан олган. Хусусан, АҚШ президенти Дональд Трамп ҳам мазкур ракета учирилишида Эронни айблаб чиққан эди.