Хитойнинг электрокарлар ишлаб чиқарувчи Nio компанияси Tencent телекоммуникацион гиганти ва ҳамкорларидан 1 миллиард доллар маблағ жалб қилди. Бу ҳақда «VC.ru» хабар бермоқда.
Инвестицион раунд чоғида компания баҳоси 5 миллиард долларга етди. Унинг инвесторлари қаторига, шунингдек, АҚШнинг Lone Pine Capital хеж-фонди ва Хитойнинг CITIC Capital инвескомпанияси кирди.
Nio вакиллари бу борада изоҳ беришдан бош тортди.
Nio ES8 номли биринчи оммабоп электрокар декабрь ойининг ўрталарида чиқарилиши кутилмоқда. Олдинроқ компания вакиллари ES8 йўлтанламаси Tesla Model X билан рақобатга киришиши ва паст нархда сотилишини билдирган эди. 2020 йили компания АҚШ бозорига Nio Eve автоном бошқарилувчи машинасини олиб кирмоқчи.
Изоҳ (0)