Американинг суғурта соҳасидаги жиноятлар бўйича миллий бюроси АҚШда янги автомобилларни олиб қочиш борасидаги статистикани маълум қилди, деб ёзади «Мотор».
Маълумотлар ўтган йил ҳисобидан келтирилган бўлиб, фақат 2016-модель йилига тегишли янги автомобиллар, шунингдек, умуман энг кўп ўғирлаб кетиладиган машиналар ҳисобга олинди. 2016 йилда америкаликлар жами 757,8 мингта машинадан айрилди, бу 2015 йилдагидан 7 фоизга кўпроқ демакдир.
Энг кўп олиб қочиб кетиладиган машиналар рўйхатида Honda Accord етакчилик қилди. Жами 50 427 та бундай русумдаги автомобиль ўғирлаб кетилган. Кейинги ўринларни Honda Civic (49 547), Ford F-series (32 721), Chevrolet Silverado (31 238), Toyota Camry (16 732) эгаллади. Юқори ўнликка, шунингдек, Nissan Altima, Ram, Toyota Corolla, Hyundai Elantra, Chevrolet Impala ва Jeep Cherokee/Grand Cherokee кирди.
2016-модель йилига тегишли янги автомобиллар бўйича эса Toyota Camry етакчилик қилди, 2016 йилда бундай машиналарнинг 1113 таси ўғирлаб кетилган. Шунингдек, Nissan Altima (1063), Toyota Corolla (982), Dodge Charger (945), Ford Fusion (914) ҳам юқори бешликка кирди. Улардан кейинги ўринларни Hyundai Sonata, GMC Sierra, Hyundai Elantra, Ford F-series, ва Ford Тransit эгаллади.
Изоҳ (0)