Учқўрғон туманида Uztex Uchkurgan қўшма корхонаси иш бошлади. Бу ҳақда Наманган вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Корхона Uztex Uchkurgan ва Uchkurgan textile заводларини ўз ичига олган бўлиб, у замонавий усулда пахта ва аралаш толадан калава ип, қатланган ип, момиқ мато ва тайёр маҳсулотларни ишлаб чиқаришга ихтисослашган.
Салкам 16 гектар майдонни эгаллаган ушбу мажмуа қурилиши, янги замонавий технология ва жиҳозлар сотиб олишга қарийб 120 миллион доллар йўналтирилди.
Мажмуа йилига 16,5 минг тонна калава ип ҳамда 7 минг тонна момиқ мато ишлаб чиқариш қувватига эга бўлиб, бу ерда 1000 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилди. Энг асосийси, корхонанинг йиллик экспорт салоҳияти 50 миллион долларни ташкил этади.
Изоҳ (0)