Покистон полициясининг уч ходими Кветтадаги портлаш қурбони бўлди. Улар орасида шаҳар бош инспектори ўринбосари бор, деб хабар беради «Интерфакс».
Айтитилишича, портлаш полиция машинаси туманда айланиб юрганида рўй берган.
Портлаш оқибатида, шунингдек, бир неча киши жароҳат олди. Айни пайтда полиция ҳужумда худкуш террорчи иштирок этган-этмаганини аниқлаштирмоқда.
Теракт учун жавобгарликни ҳеч бир гуруҳ ўз зиммасига олмади.
Изоҳ (0)